$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 500 млн. доллар карз беряпти

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 500 млн. доллар карз беряпти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Жаҳон банки томонидан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини молиялаштириш учун 30 йил муддатга жами 500 млн. долларлик маблағ ажратилиши маъқулланган:

Булар:

— 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз;

— 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити;

— 5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 219 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредити.

Лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, унда Ўзбекистоннинг улуши – 159,3 млн. АҚШ долларинини ташкил қилади.

Жумладан:

— солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – 124,3 млн. АҚШ долларини;

— Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши эса 35 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади.

Лойиҳани 6 йил ичида (2020-2026 йиллар) амалга ошириш кўзда тутилган.

Теги :
Iqtisodiyot