$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Валюта биржасида рубль ва сўмда тўғридан-тўғри савдо амалга оширилади

Валюта биржасида рубль ва сўмда тўғридан-тўғри савдо амалга оширилади

Росэксимбанк Россия банклари ичида биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон халқ банкида ўз ҳисобрақамини очди. Дастлабки тўловлар ва рублнинг сўмга конвертацияси бўйича илк келишувлар ҳам амалга оширилган. Бу ҳақда «ВЭБ.РФ» Россия давлат корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилган конференцияда Россия экспорт маркази раҳбари Вероника Никишина маълум қилган.

Сўнгги йилларда Россия ташқи савдода доллардан узоқлашишга ҳаракат қиляпти. Хусусан, Туркия, Хитой ва Ҳиндистоннинг йирик савдо ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валюталарга ўтмоқда.

Шунингдек, Россиянинг йирик газ ва нефть экспортчилари доллардан еврога ўтган.

Теги :
Иқтисодиёт