$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Жентрачи"лар биринчиликни бой берди

Gentra

Статистика агентлиги жорий йилда 11 ой давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар рўйхатини тақдим этди

"Cobalt" биринчи ўринда

Унга кўра, 2023-йилнинг январ-ноябрь ойларида энг кўп натижа билан "Cobalt" автомобили 104 575 дона ишлаб чиқарилган. Энг кам натижа эса "Chery" автомобилида. Ишлаб чиқарилган "Chery"лар сони эса 9 777 дона. 

Тренддаги "Gentra" га қизиқувчилар диққатига, жорий йилда "Lacetti-Gentra" автомобили ишлаб чиқариш бўйича 3-ўринни эгаллади. Ишлаб чиқариш сони эса ушбу автомобилда 74 163 дона. 

Қолган автомобиллар билан танишинг

Бунда, "Damas" автомобили 79 819 дона билан иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари "Tracker" эса 40 744 дона, "Onix" автомобили 29 200 дона, махсус енгил автомобиллар эса 21 724 дона ишлаб чиқарилган. 

Маълумот учун, куни кеча автомобиль бозоридаги савдо ноябрь ойида кескин тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, ноябрь ойида мамлакатда 147,5 мингта автомобиль сотилиб, октябрь ойига қараганда сотувлар 19 фоизга пастлаган.