$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Uzbekistan Airways ахборот хизмати 2022 йил 30 октябрдан бошлаб авиакомпания қишки жадвалга ўтаётганини маълум қилди.

Қишки мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади.

Қайд этилишича, қиш мавсумида Тошкент шаҳридан Дубайга (ҳафтасига 7 марта), Истанбулга эса Тошкентдан (ҳафтасига 16 марта), Самарқанддан (ҳафтасига 4 марта), Фарғонадан (3 та), Бухоро ва Урганчдан (ҳафтасига 2 маротаба) мунтазам амалга оширилади. Талаб энг юқори бўлган Тошкент — Москва йўналишидаги қатновлар сони ҳафтасига 30 тагача кўпайтирилади.

"Олмаота, Душанбе, Бишкекка парвозлар ҳам мунтазам равишда амалга оширилади. Тошкент — Сеул йўналиши бўйича қишки жадвалга ҳафтасига 7 та қатнов киритилган. Бундан ташқари, парвозлар Лондонга (ҳафтасига 2 марта), Франкфуртга (ҳафтасига 3 марта), Ригага (ҳафтасига 2 марта) ва энг узоқ парвоз — Ню-Йоркка ҳафтасига уч маротаба амалга оширилади", – дейилади хабарда.

Uzbekistan Airways қиш мавсумининг биринчи кунидан бошлаб — 30 октябрдан Фарғона-Дубай-Фарғона йўналишида ҳафтасига икки марта парвозларни бошлайди ва 31 октябрдан Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига 3 марта оширилади.