$
 12935.27
39.72
 14367.20
28.64
 160.47
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари самолёти Хитойдан 25 тонналик тиббиёт воситаларини олиб келди

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари самолёти Хитойдан 25 тонналик тиббиёт воситаларини олиб келди Yiran, 28/07/2020, Beijing Capital International Airport

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт Пекин–Тошкент йўналишида махсус юк рейсини амалга ошириб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга келиб қўнди. 25 тонналик юк таркибида тиббиёт воситалари, жумладан, сунъий нафас олиш ускуналари (ИВЛ), Covid-19 касаллигига қарши қўлланиладиган дори-дармон ва тиббиёт воситалари мавжуд.

Мазкур рейс Uz Air Force — ҳарбий транспорт авиацияси шахсий таркиби, ҳарбий экипажи ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг саъй-ҳаракати ҳамда Хитой ҳукуматиниг кўмаги билан амалга оширилгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat