$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёнғин бир баҳона, янги тураржой қуриш режа қилинган(ми?)

ё 1 29

Шаҳрихон тумани ҳокими ижтимоий тармоқлардаги миш-мишларни рад қилди (https://t.me/andpress/42158). 

10 та тумандан 1000 та одам

Яқинда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғиндан кейин аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудидаги ёнғин ўз-ўзидан содир бўлмаганлиги, ушбу ҳудуд ўрнида янги тураржойлар қурилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шундан сўнг туман ҳокими аҳолига мурожаат қилиб, буни рад этди. 

Мазкур туман ҳокими Ҳикматилло Дадахоновнинг билдиришича, ёнғин оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокими раҳбарлигида тезкор штаб ташкил қилинган. Штабга 10 та тумандан 100 кишидан, жами 1000 киши тозалаш ишларига жалб этилган.

"Шунингдек, вилоятдаги лойиҳалаш, архитектура ва қурилиш бўлимлари жалб қилиниб, тозалаш ишлари билан бирга лойиҳалаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда", - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, 2020 йилда Шаҳрихон туманининг бош режасини янгиланган. Унга кўра ёнғин бўлган ҳудудда кўп қаватли уйлар қуриш кўзда тутилмаган. Фақат савдо комплекси қурилиши режалаштирилган.

Яқин ўтмиш

Бундан бир неча кун олдин бу борадаги масалаларда сайтда "Шарқ" бинолари мисолида таҳлилий мақола жойланган эди. Унга кўра, яқинда "Шарқ" нашриёти биноларининг Миллий мерос рўйхатидан чиқарилиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган эди. Бунинг ортидан мазкур биноларни собиқ МХХ бинолари қисмати кутаётгани таҳмин қилинганди. Кейин, ҳолат юзасидан Миллий мерос агентлиги расмий муносабат билдирган. Агентлик ушбу иншоотлар таъмир талаблиги, бино хусусийлаштирилган тақдирда ҳам, уларнинг ташқи архитектураси сақланиб қолишини маълум қилган.