$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Toyota бутун дунё бўйлаб заводларининг ёпилишини эълон қилди

тойота

Toyota Япониядаги 11 та завод фаолиятини тўхтатди. Вақтинчалик чекловлар 21 январдан 24 январгача давом этади.

Бу вақт мобайнида Япониядаги 11 та заводнинг 21 та ишлаб чиқариш линияси иши тўхтайди, деб хабар беради Nikkei Asia.

Компаниянинг бундай қарорга келишига ишлаб чиқариш компонентларнинг етишмаслиги сабаб бўлган. Бундан ташқари, иш ҳудудларида коронавируснинг омикрон штамми билан касалланиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 билан касалланган янги беморлар сони кунлик рекордларни янгиламоқда. Аммо олдинги штаммларга қараганда бу сафар оғир аҳволдаги беморлар ва ўлим ҳолатлари камроқ қайд этилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ишлаб чиқаришдаги узилишлар топ-моделларни йиғишга таъсир қилади. Компанияга қарашли дунёнинг бошқа мамлакатларидаги заводлари ҳам ўзгаришларни кутмоқда. Toyota дастлаб 2022 йил 31 мартгача 9,3 миллион дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган бўлса, катта эҳтимол билан энди бу режаларга ўзгартиришлар киритилади.

Хабарда таъкидланишича, 2022 йил бошида Toyota АҚШ бозорида автомобиллар савдоси бўйича биринчи марта General Motors ни ортда қолдирганига қарамай, пандемия сабабли автомобиллар ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича режаларни қайта кўриб чиқишга тўғри келади.

Теги :
Avto