$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Йирик Telegram-каналлар муаллифлари ва PR агентлик вакиллари мессенжерларда реклама ҳақида

Йирик Telegram-каналлар муаллифлари ва PR агентлик вакиллари мессенжерларда реклама ҳақида

Шунингдек, материал иштирокчилари, мессенжерларнинг Ўзбекистонда ривожланиш прогнози ва кимлар билан реклама бўйича ҳамкорлик қилмасликлари ҳақида ўртоқлашишди.

2021 йилнинг январида Telegram дунё бўйича энг кўп юклаб олинган, ўйин шаклида бўлмаган иловага айланди. Ҳатто фаол фойдаланувчилари сони 570 млн. нафарга етган TikTokни ҳам қувиб ўтди.

Ҳар ойда телеграм 42 млн. фаол каналларда қарийб 350 млрд. марта аудитория кўришларини қайд этади (мессенжер маълумотларига кўра). Унинг рус тилидаги реклама бозори 12,8 млрд. рублга баҳоланмоқда, ва агар аудитория йилига 40% дан ўсишда давом этса, у ҳолда ҳар ўнинчи пост реклама бўлиши мумкин.

Kapital.uz блогер Никита Макаренко, Vencom PR агентлиги вакили Ҳумоюн Аминов, шунингдек, Futbol Tv Telegram-канали ҳаммуаллифи Жаҳонгир Жўраев билан боғланди.

Таҳририят бозор иштирокчилари билан қизиқди ва реклама интеграциялари қанча туриши, реклама шартномалари қандай расмийлаштирилиши, қандай мижозлар билан улар ишлашдан бош тортишади ва Telegram-нинг келгусидаги ривожланиши бўйича уларнинг прогнозлари қандай эканини билиб олди.

Мен 2018 йилдан буён канал юритаман. Мени бунга дўстларим ундашган, тажриба тариқасида. Мен унчалик хоҳламагандим, лекин улар мажбурлашди. Бу қизиқарли бўлиб чиқди.

Рекламани ҳафтада 2 марта бераман. Битта пост 2.500.000 сўм туради. Одатда хоҳловчилар жойга нисбатан кўп бўлади. Навбат бор, баъзан бир ой олдиндан. Барча рекламалар қатъий равишда юридик шахс номига тузилган шартнома асосида сотилади. Мендан нақд пул эвазига реклама сотиб олиш мумкин эмас. Биз юридик шахс тўлаши керак бўлган барча солиқларни тўлаймиз.

Барча ОАВда реклама бор ва мен тез-тез янги нарсаларни ўрганаман. Шахсан ўзим реклама, янги муассасалар ва банк хизматлари билан боғлиқ жараёнларга қизиқаман.

Реклама танлаш мезонлари тўғрисида

Мен фармацевтика воситалари, биологик фаол қўшимчалар, алкогол, тамаки, қиморни реклама қилмайман. Монополист ва ёмон репутацияга эга бўлган компанияларни рад қиламан.

Telegram-га солиқ солиш бўйича янгилик

Ҳозирча бу қандай ишлашини тушунмаяпман ва қандай назорат қилинишини ҳам билмайман. Лекин мен шаффофлик тарафдориман.

Бу платформа ҳозир бутун дунё фойдаланувчилари орасида машҳур. Telegram ёрдамида янгиликлар ва трендлар ҳақида тезкор хабар бериш, обуначилар билан қайта алоқа ўрнатиш, аудиториянинг фаоллигини кузатиб бориш мумкин. Реклама берувчилар учун – ўз маҳсулотини таклиф қилиш, аниқ аудиторияни танлаган ҳолда ўзи ҳақида гапириб бериши мумкин. Эксперт ва аналитиклар рақобатчилари борлиги ва улар кўпайишда давом этаётганига қарамай 2021 йилда Telegram-даги ўз позицияларини сақлаб қолиш учун пул тикишяпти.

Реклама постининг самарадорлигини кўришлар сони, хабарнинг қамров доирасига қараб билиб олиш мумкин. Ҳар бир пиар-постда аниқ мақсад бор – фойдаланувчиларга маълумот бериш. Масалан, хизмат ҳақида ёки воқеалар анонси, маҳсулот сотиб олиш ёки бошқа каналга қўшилишга чорлов. Шундай қилиб, реклама постининг самарадорлиги белгиланган мақсадни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади – реклама нима учун керак эди, уни нима учун ишга туширишди? Агар мақсадга эришилса, масалан, кўп сонли одамлар акция ҳақида эшитиб, каналингизга қўшилган бўлишса ёки сиздан янги бир нарсани сотиб олган бўлишса, демак хабар самарали бўлган.

Telegram-даги янгиланишлар ҳақида

Ҳар бир янги функция – бу хатоларни тузатиш, хизматни яхшилаш ва албатта, яана бир афзаллик. Шунга қарамай таъкидлаш керакки, канал статистикасини баҳолаш учун буюртмачи олдиндан учинчи томон ботларига мурожаат қилиши мумкин, жумладан Tgstat. У дарҳол канал кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, унинг фаолияти ҳақидаги натижаларни чиқариб беради.

Реклама жойлаштириш: кичик ва катта аудитория ўрни

Бу реклама хабарининг мақсадига боғлиқ. Мантиқан қаралганда, сизнинг ахборотингизга кўпроқ одамни жалб қилиш учун обуначилари кўп каналларга бериш керак. Аммо оз сонли обуначилар бўлса ҳам, мақсадли аудиторияга йўналтирилган каналларни эътиборсиз қолдирманг. Бу ерда сизнинг маҳсулот ёки хисматингизга қизиқувчилар топилиши мумкин, улар доимий мижозга айланишади.

Instagram ва Telegram-даги аудиториянинг бир-биридан фарқи

Instagram-да визуал контент муҳим, жумладан видеороликлар. Улар навбатма-навбат айланади. Telegram фойдаланувчилари эса уларни шунчаки рад қилиши ва умуман юкламаслиги мумкин. Инстаграмда таргетни созлаш, яъни контент аудиториясини белглаб олиш имконияти мавжуд. Телеграмда эса ҳозирча бу қўлда амалга оширилади – мижознинг сўровларини инобатга олган ҳолда тематик каналлар статистикасини таҳлил қилинади.

Мақсадли аудитория ҳақида

Тематик гуруҳ ёки каналнинг исталган фойдаланувчиси реклама хабарини баҳам кўриши мумкин ва “олтита қўл сиқиш” назариясига кўра, пиар-хабар керакли манзилга етиб бориши мумкин. Бошқа тарафдан – мижоз ҳар доим реклама ким учун яратилганлигини, аудиториянинг қандай мақсадлари ва эҳтиёжларини қондиришини аниқ тушуниши керак. Мақсадли бўлмаган аудитория билан алоқа молиявий ресурсларнинг исроф қилишга айланиб кетиши мумкин ва фақатгина мижоз таваккал қилиш ёки исботланган ҳаракатни танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Ишдаги энг қийин нарс ҳақида

Тўхташ энг қийин нарса. Мижозлар, лойиҳалар, муваффақиятлар борлигида янада яхшироқ бўлиш ва тезлик олиб олға интилишга ҳаракат қилгингиз келади. Агар бизда қийинчиликлар бўлса, уларни жамоамиз иштирокида ҳал қиламиз, шунинг учун глобал қийинчиликлар ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, биз уларни ҳар доим энгиб ўтамиз. Бундан ташқари мижозларимизнинг муваффақияти ҳар доим мотивация беради. Уларда ҳаммаси яхши кетяпти, демак биз тўғри стратегияни танлаганмиз. Ана шунақа пайт тўхтагингиз келмай қолади. Фикримча, тўхташга тўғри келмайди ҳам.

Канал телеканалга тегишли, лекин уни яратиш ташаббуси мендан чиққан ва унчалик катта бўлмаган жамоанинг кўмаги билан биз уни ҳозирги даражагача олиб чиқа олдик.

Бу хобби эмас. Биз учун энг муҳими – футбол муҳлисларини сифатли ва ишончли контент билан таъминлаш, даромад эса бу – меҳнатимиз мукофоти, албатта, у биз учун иккинчи ўринда.

Реклама постлари ҳақида

Реклама постини жойлаштириш 1 млн. сўм туради.

Ҳар хил бўлади: кунига 4тадан 5тагача реклама постлари чиқиши мумкин. Баъзида умуман чиқармаймиз. Биз мижозларимизни ҳурмат қиламиз ва агар шошилинч эълон қилишни сўарб қолишса, йўқ демаймиз.

Рекламани танлаш мезонлари

Биз қўпол характерга эга бўлган, рўйхатдан ўтказилмаган маҳсулотлар, шунингдек, қонун билан таъқиқланган товарларни реклама қилмаймиз.

Реклама берувчи учун тематик каналлар билан ҳамкорлик қилиш фойдали бўладими?

Ўйлашимча фойдали. Масалан, бизнинг канал – спорт мавзуларини ёритади. Демак, керакли маҳсулотлар эркаклар аудиториясида ўз эгасини топади. Канал пайдо бўлгандан бери биздан памперс ёки сақични реклама қилишни сўрашмаган ҳар ҳолда.

Реклама берувчилардан шикоятлар

Шикоятлар бўлган, лекин жуда кам. Асосан, реклама берувчининг айби билан – унчалик сифтли бўлмаган постни нашр учун бериб, кутилган натижани олмагани туфайли. Лекин ҳафтасига 1-2тадан реклама берадиган доимий мижозлар билан 3 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келамиз.

Интернетдаги фаолият учун солиқ

Биз солиқларни тўлаймиз. Блогер учун бу фойдали эмас, албатта. Бу қандай назорат қилинишини эса билмайман. 

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot