$
 12900.00
-20.16
 14595.06
-86.12
 157.32
-1.29
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Камбек: Зайнилобиддин Низомиддинов янги лавозимга тайинланди

Zaynilobiddin Nizomiddinov Зайнилобиддин Низомиддинов

Касаба уюшмалари федерацияси раисининг ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов Бош вазир котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Президент буйруғи билан бўшатилган раҳбар

Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимида ишлаб юрган даврда Зайнилобиддин Низомиддинов Бош вазир котибияти мудири лавозимида Мирзиёевнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган эди. 2018 йилга келиб эса Низомиддинов Президент администрацияси раҳбари лавозимига келган. Ушбу лавозимда 4 йиллик фаолиятдан кейин у президент фармони билан ўз лавозимидан озод этилган. Бунга сабаб қилиб эса унинг саломатчилигидаги муаммолар келтирилган эди. Шу билан бирга у Президент администрациясидан кетган илк раҳбар бўлган.

Саломатликми ёки ҳимоя? 

Айрим манбаларга кўра, ростдан ҳам Низомиддиновни соғлиғидаги муаммолар анчадан бери безовта қилиб келган. У ўтган йили президент сайлови вақтида операция бўлгани, давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи чоғида тоби қочиб қолган пайтлар бўлгани айтилади. Лекин, ўша пайтда кўпчилик унинг ишдан олинишида сиёсий сабаб борлигини тахмин қилган. Шунингдек, журналист Алексей Волочевич ҳам кадрлар масаласида мамлакатдаги энг қудратли мансабдорлардан бири бўлган Низомиддиновнинг четлатилиши Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларга дахлдор эканини таъкидлаган.

Бундан ташқари, ўша пайтда долзарблашган Низомиддинов ишидан кейин хорижий нашрлар ҳам бу масалада материал тайёрлайди. Унда ҳам Зайнилобиддин Низомиддинов 18 та одамнинг умрига зомин бўлган Қорақалпоғистон воқеаларида алоқадорлигини тахминлар остига олиб, президент билан унинг орасида борди-келдилар борлигини гумон қилган.

Йўқдан бор қилинган лавозим

Админстрациядан ишдан олинганидан кейин Низомиддинов янги лавозим, Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Қизиқарли томони шундаки, у ушбу лавозимга тайинлангунигача Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти тузилмасида бундай лавозим бўлмаган. 

Янги тайинлов

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зайниловиддин Низомиддинов Бош вазир котибияти мудири лавозимига тайинланди. Шу вақтга қадар Бош вазир котибияти мудири лавозимида ишлаган Абдурашид Жўрабоев эса Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раиси лавозимига қўйилди. 2005 йилдан буён ЎзМТРК раиси лавозимидаги Алишер Хўжаев эса ўз лавозимидан озод этилди. Унинг лавозимдан кетиши ҳақида эса ҳеч қандай тафсилотлар йўқ.

Теги :
Jamiyat