$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

40 ёшгача ўзингизни излайсиз — Жек Ма

40 ёшгача ўзингизни излайсиз — Жек Ма

Йигирма ёшдан қирқ ёшгача бўлганлар нима қилиши кераклиги, ўз бизнесини бошлаш учун пулдан ташқари, яна нимага эга бўлиши кераклиги ва фақат муваффақиятни кўзламаслик кераклигини “Alibaba” асосчиси Жек Ма сўзларидан билиб оласиз.

У ким?

“Forbes” журнали маълумотларига кўра, 2019 йилда Хитойнинг энг бой одами Жек Ма дунёнинг бой одамлари рейтингида 21-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 37,3 миллиард долларга баҳоланган ва у «Alibaba Group” интернет-империяси асосчиси ҳисобланади.

Оддий оилада туғилган Ма ўзини бош директор ва ҳатто яхши директор бўлишини тасаввур ҳам қила олмаган. У ўзини ақлли, буюк деб ҳисобламайди ва унинг ҳаётга муносабати ҳақида қуйидагиларни айтади: «Йўқотганимда, айтаман: қаранг, мен ютқаздим. Ғалаба қозонганимда, айтаман: вой, мен ҳеч қачон муваффақият қозонишимни билмаган эдим». Ҳаётга бундай қараш унга некбинлик ва ижобийликни сақлашга ёрдам беради.

Хатоларни тан олиш қобилияти ҳақида

Дастлаб Жек Ма ўзи айтганидек, технология ва менежментда ҳеч нарсани тушунмасди. Aммо у бизнесмен ҳамма нарсани тушунишга ҳожат йўқлигига амин бўлди. Унинг учун асосий нарса ўз онгидан устун одамларни топишдир. Кейин уларни топганидан сўнг, улар ҳамкорлик қила олишларига ишонч ҳосил қилиши керак бўлди. Бу аҳмоқлар ҳар доим осонликча бирга ишлашлари мумкин ва ақлли одамлар кўпинча уддалай олишмайди.

Aқлли одамлар тез фойда олишдан умидвор бўлишади, аммо тезкор муваффақият осон эмас. Истиқболда ўн йил сўнг биринчи ўринда туриш учун ишлаш керак. Хато қилишдан қўрқмаслик ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак. Ма ўзи ва бошқаларнинг хатоларидан кўп нарса ўрганганлигини тан олади.

Нотўғри ҳисоб-китобларингиз учун бошқаларни айбламанг: бу мағлубиятга олиб борадиган йўл. Ўз хатоларини тан олган киши келажакда уларни олдини олиш учун пухтароқ бўлади.

Жек ёшлигида кўп хато қиларди. Aммо уни ҳеч нарса тўхтата олмади: на университетга киришда муваффақиятсизлик, на керакли ишни олиш имкониятининг етишмаслиги.

Таълим ҳақида

Замонавий таълим бугунги куннинг асосий муаммоларидан биридир. Ўқитиш усулларини ўзгартириш керак, акс ҳолда келажакда бизни жиддий муаммолар кутмоқда. Икки юз йил олдин бизга ҳозиргидай ўргатилган.

Бу билимга асосланган усул. Aммо болаларга машиналар билан рақобатлаша оладиган жуда кўп маълумот бера олмаймиз. Шунинг учун, биз уларга ҳеч қандай машина қила олмайдиган нарсаларни ўргатишимиз керак.

Ма ўқитувчилардан ўрганган асосий ақлли гаплардан бири бу ўқувчи энг бўлиши керак деган ишончдир. «Aгар шу тоифадаги кишилардек ўйламасангиз, сиз қабиҳ ўқитувчисиз», дейди Ма.

Ҳар бир нарсанинг ўз фурсати бор

Aгар йигирмадан ўттиз ёшгача оралиғида бўлсангиз, унда сиз учун асосий нарса ақлли раҳбарни топиш ва унга эргашишдир. Яхши компанияда ишлаш сизни яхши ишлашга ўргатади.

Ўттиздан қирқ ёшгача оралиқда бирор нарсангизни яратиш ниятингиз бўлса, шунчаки уни олиб бажаринг. Сиз ҳали ҳам йўқотиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Aммо агар ёшингиз қирқдан элликкача бўлса, унда сиз ўзингиз қизиқадиган нарсалар билан эмас, касбингиз билан шуғуллангагингиз маъқул. Бирор нарсани синаб кўриш истаги энди жуда хавфли.

Эллик ёшдан олтмиш ёшгача ёш авлодни тарбиялаш ва ривожлантиришга эътибор бериш керак: ёшларга ўз билим ва тажрибалари билан бўлишиш аҳамиятга молик.

Aммо агар сиз аллақачон олтмиш ёшдан ошган бўлсангиз, уйда невараларингиз билан ўтирганингиз мақбулдир.

Тадбиркор нимани ёдда тутиши керак? Муваффақиятли тадбиркор бўлиш учун сизга нафақат пул керак, балки аввало яхши ғоя керак. Ушбу ғояларни яратадиган ва сиз билан баҳам кўрадиган одамлар ҳам муҳимдир.

Жамоа иши катта аҳамиятга эга. Aгар ёлғиз бўлсангиз, жуда тез югурсангиз бўлади. Aгар узоқ югуришни хоҳласангиз, бошқаларнинг ёрдамига муҳтожсиз.

Муваффақиятли тадбиркор ҳар доим некбин ва келажакка ишонч билан қараши керак. У қандай муаммони ҳал қилади, қай тарзда ҳал қилади ва нима учун уни бошқалардан фарқли равишда ҳал қилишни билиши керак.

Aтроф ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин. Фақат меҳнатга муҳтож одамларни эмас, балки сиз билан ҳамфикр бўлган ва орзуингизга ишонадиган одамларни топиш муҳимдир.

Бирор бизнес муваффақиятли бўлиши учун қурбонликлар қилишингизга тўғри келади. Фақат олган нарсангиз ҳақида ўйламасдан, тайёрлашни ва беришни ҳам билиш керак.

Бугунги кунда оммабоп бўлган нарсани қилишнинг ҳожати йўқ. Олдиндан тахмин қила олиш керак. Хитойлик тадбиркор ўз муваффақиятини 1999 йилда дўстлари билан компанияни ташкил қилганида, интернет ҳозиргидек оммабоп эмаслиги билан изоҳлайди.

Кимдир сизга яратадиган қулай шароитни кутманг. Ҳаммаси тайёр бўлганда, сизда имконият йўқ. Сиз эгри чизиқдан олдинроқ бўлишингиз керак. Aгар давлатдан биринчи қадамни кутаётган бўлсангиз, фаолиятингизни ўзгартирганингиз яхшироқ.