$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

ОТМ ётоқхоналари, спорт иншоотларида беморлар учун қўшимча ўрин-жойлар яратилади

ОТМ ётоқхоналари, спорт иншоотларида беморлар учун қўшимча ўрин-жойлар яратилади Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар берилганидек, бугун Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар чуқур танқидий таҳлил қилиниб, катор вазифалар белгиланди.

Давлат раҳбари барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари коронавирусни даволаш билан оворалиги оқибатида сурункали касаллиги бор беморлар малакали тиббий хизматдан деярли маҳрум бўлиб қолганини таъкидлар экан, муасаддиларга сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни бошқа жойларга, шу жумладан, хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғини берди.

Коронавирусга чалинган фуқаролар сони ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, Пандемиянинг салбий оқибатларини жиловлаш ва ҳар бир раҳбарнинг масъулиятини ошириш, фидокорлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ишлари давом эттирилади.

Касаллик ўчоғида ўз жонини гаровга тикиб, ҳар бир касални ўлим ёқасидан олиб чиқаётган шифокорларимизни давлат мукофоти билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш топшириғи берилди.

Ўз навбатида, шаҳар ва туман хокимлари 24 соат давомида ҳар бир касалхонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланади ҳамда уларни узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар деб белгиланди.

Теги :
Жамият