$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Соя билан курашиш: Ўзбекистонда коррупцияни енгиш мумкинми?

Иллюстрация Иллюстрация

Коррупция қум тепаликлар кабидир – унга ботиб кетиш осон, чиқиб кетиш эса қийин. Қандай қилиб бу ёқимсиз ижтимоий ҳодисага муросасизлик маданиятни шакллантириш, Президент айтган ўша “ҳалоллик вакцинаси”ни яратиш мумкинми? Кенг миқёсдаги коррупцияга нисбатан иммунитетни,узоқ вақт давомида аниқ чоралар кўрилиб, тинимсиз қарши курашиш олиб борилсашаклантириш мумкин

Биз бу ҳақда ва бошқа масалалар тўғрисидаБМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш» лойиҳаси компонент раҳбари Нодира Зикриллаева билан суҳбатлашдик.    

Нодира Зикриллаева 2011 йилдан буён Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси ижроси юзасидан Ўзбекистонда олиб борилган мониторингнинг 1-, 2, 3-, 4-раундларида маҳаллий эксперт сифатида иштирок этган.

2015 йилдан бошлаб Жаҳон банкининг ички аудит амалиёти – PEMPAL да миллий эксперт сифатида қатнашиб келади.

Нодира Ахмедовна, қарийб ўн йил давомида ушбу негатив ҳодисага қарши курашиш масаласини ўрганаётган мутахассис сифатида айтингчи, жамиятда коррупция нимадан келиб чиқади? 

– Фикримча, одамзод бор экан, у мавжуд бўлади. Миллати, жинси, лавозими ва ижтимоий вазиятидан қатъи назар одамларда турли баҳона ва важлар ортига яширинган “нафс балоси” каби негатив хусусият бор экани ҳаммага маълум. Бироқ, зарарли бўлишига қарамай, коррупция – даволаш мумкин бўладиган ижтимоий касаллик. 

Ҳар қандай мамлакат, жамият, идора, жамоада унинг даражасини пасайтиришга интилишади. Негаки, унинг оқибатлари даҳшатли бўлади. Чунки фуқароларнинг узоқ вақт мунтазам равишда коррупцион жараёнларни бошдан кечириши оқибатида лоқайдлик, бефарқлик ва қонунсизлик шаклланади.   

Инсон фикрлаши, дунёқарашини ўзгартириш, стереотиплардан қутилиш, жазонинг муқаррар эканини тушуниш учун харакат қилмаса, ўзгаришлар ҳақида гапириш қийин бўлади. 

Гап шундаки, коррупция тўғридан-тўғри давлатнинг иқтисодий, молиявий, ижтимоий, умуман олганда, миллий хавфсизлигига путур етказади. Шунинг учун ҳам қатор вазифаларнинг ижросини таъминлайдиган ягона марказлашган органнинг бўлиши жуда муҳим. “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида таъкидланган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги айна шундай орган бўлади.   

— Коррупция билан қандай курашиш мумкин?

— Биринчи йўл – жазоловчи, яъни аниқлаш, қўлга олиш ва жазолаш. Бошқачаси ҳам бор – олдини олувчи – маълум бир маданиятни, “коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш”, “нол толерантлик” муҳитини яратиш. Яъни таълим, билим ва танқидий фикрлаш қобилияти, аҳборот беришни ривожлантириш орқали тарбиялаш. Биз жазолашдан аввал аниқ қоидалар, йўриқномалар, қўлланмалар ишлаб чиқишимиз ва уларга амал қилишимиз, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатиш,жазо муқаррарлиги таъминлашимиз лозим.

Мисол учун Сингапур ва Ҳонконг тажрибасини олайлик, уларда антикоррупцион таълим боғча ёшидаги болаларни ҳам қамраб олади. Уларга ҳикоялар, рисолалар, плакатлар, мултфильм ва видероликлар, ҳатто сериаллар орқали тушунтириб беришади. Ҳалоллик, одоб-аҳлоқ нималиги, нима мумкин, нима мумкин эмаслиги, қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида уларга саволлар беришади. Бу ҳақда бутун таълим даврида доимо гапиришади. Натижада ахборот эсда қолади ва бола учун одатий ҳолга айланади. Фуқаролар бунинг жазоловчи эмаслигини, аксинча, келгусида болалар катта ҳаётга қадам қўйганида уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилганлигини яхши тушунишади.        

2019 йилги сафаримиз давомида Ҳонконг комиссияси вакилларидан улар коррупцияни енга олишдими, деб қизиқиб сўрадик. Улар бизга: “Йўқ, биз фақатгина маълум даражадаги муваффақиятларга эришдик, лекин коррупцияга қарши кураш давом этяпти”, деган жавобни беришди. Чиндан ҳам, жараён доимий равишда давом этади. Ахир, янги ноқонуний ҳийла-найранглар, усулларни ўйлаб топадиган одамлар ҳануз мавжуд. Шунинг учун ҳам назорат органлари ўзгаришларни мунтазам кузатиб боришади, доимо ҳушёр туришади. Айтганча, ўтган йили Гонконгнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича Комиссияси тузилганига 45 йил тўлди. 

— БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) лойиҳасининг Ўзбекистонда коррупцияга қарши самарали тишим яратиш бўйича ёрдами нималардан иборат бўлди? 

Маълумот учун: БМТТДнинг Ўзбекистон ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси 2018 йилнинг 22 мартида ишга туширилди ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ҳамда БМТТД ўртасидаги ўзаро алоқаларда асосий кўприкка айланди.  
У БМТТДнинг “Осиё-Тинч океани минтақасида тинч ва инклюзив жамиятлар учун коррупцияга қарши кураш” бўйича Глобал лойиҳаси (ACPIS) ҳамда БМТТДнинг мамлакатдаги ваколатхонасидан дастурий ва услубийкуллаб-куватланади. Таркиби уч кишидан иборат: лойиҳа раҳбари – Наримон Муродасилов, таркибий қисм менежери Нодира Зикрилаева ҳамда маъмурий ва молиявий ёрдамчи Камола Назирова.   
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурини қўллаб-қувватлайди, у шу вақтгача ўтказилган 35 та тадбирдан 29 тасини амалга оширишга тўғридан-тўғри жалб этилди. 2020 йил бошида давлат Раҳбари Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига БМТТДнинг ушбу лойиҳаси билан ҳамкорлигидавазирлик, компания ва ҳокимиятларда (маҳаллий ва ҳудудий ҳокимият органларида) коррупцияга қарши курашиш комплаенс (мувофиқлик) назорат тизимини жорий этиш ва коррупцияга қарши курашнинг мухим воситаси сифатида жамоатчилик назоратини кучайтиришни топширди. 

– Коррупцияга қарши курашиш органи моделини танлаш зарур эди. Гарчи, курашнинг тайёр механизмларини танлаб, жорий қилиш мумкин бўлса-да. Аммо дастлаб замонавий шарт-шароитда коррупциянинг олдини олиш ва қарши курашишга ихтисослашган энг мос органни ўрганиш керак. Шулар асосида қабул қилинган Фармон халқаро экспертлар, халқаро ташкилотлар вакилларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу жараёнга технологиялар,инновация ва барқарор ривожланиш бўйича БМТТДнинг Глобал марказининг коррупцияга қарши кураш Глобал дастури Сингапурдан, БМТТДнинг Регионал марказидан етакчи мутахассислар жалб килинди. Улар лойиҳамиз билан ишлашади ҳамда коррупцияга қарши курашиш турли хил чора тадбирларни ишлаб чиқишда услубий ёрдам кўрсатишади.       

Ихтисослашган муассасаларнинг қуйидаги асосий функцияларига мос келадиган бир неча турлари мавжуд.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатлари билаан бирга олдини олиш вазифасини ҳам бажарадиган коррупцияга қарши курашадиганкўп мақсадли агентликлар. Бу моделни Ҳонконгнинг коррупцияга қарши курашиш Мустақил комиссияси ва Сингапурнинг коррупцион фаолиятни тергов қилиш Бюросида учратиш мумкин.   

Бу икки ташкилотнинг муваффақияти жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари ҳукуматларини шу каби ташкилотларни тузишга илҳомлантирди. Бу модел Литва (Махсус тергов хизмати), Латвия (Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бюроси), Янги Жанубий Уельс, Австралия (Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия), Ботсвана (Иқтисодий жиноятлар ва коррупция ҳолатлар бўйича Дирекция) ва Угандада (Давлат бош инспектори) амал қилади.

Баъзи давлатлар – Таиланд, Аргентина ва Эквадорда Ҳонконг ва Сингапур моделининг айрим элементларини учратиш мумкин.   

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослашган агентликлар ёки бошқармалари (бўлимлар). Ушбу модел асосида ташкил қилинган ташкилотлар Норвегия (Норвегия иқтисодиёт ва атроф-муҳит соҳасидаги жиноятларни тергов ва суд қилиш Миллий бошқармаси), Белгия (Коррупцияга қарши кураш Марказий бошқармаси), Испания (Коррупцияга алоқадор иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бўйича прокуратура хизмати), Хорватия (Коррупция ва уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси), Руминия (Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий Дирекция) ва Венгрияда (Марказий тергов бюроси) амал қилади.   

Мазкур тоифага ички хавфсизлик тузилмалари – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўз ходимлари орасида коррупцион ҳолатларни тергов қилиш бўйича бўлинмалар ҳам киради. Бундай бўлимлар, масалан, Германия (Ички тергов департаменти), Буюк Британияда (Метрополия полициясида коррупцияга қарши кураш бўлинмаси) мавжуд.

Коррупциянинг олдини олиш (превентив), коррупцияга қарши кураш соҳасидаги сиёсатни ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш институтлари. Бундай институтларга: Франция (Коррупциянинг олдини олиш бўйича марказий хизмат), Жанубий Корея Республикаси (Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича Комиссия), Шимолий Македония (Коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат комиссияси), Албания (Антикоррупцион мониторинг гуруҳи), Сербия ва Черногория (Бирлашган хизмат – Антикоррупцион Бошқарма), Словения (Коррупциянинг олдини олиш бўйича комиссия), АҚШ (Ҳукумат этикаси бошқармаси), Ҳиндистон (Марказий огоҳлик хизмати), Филиппин (Омбудсман идораси) ва Болгарияни (Коррупцияга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштириш комиссияси) мисол тариқасида келтириш мумкин.

Нега биз тайёр, айтайлик, Сингапур моделини кўчириб ололмаймиз?

– Агар биз антикоррупцион орган самарали бўлиши ва фойда келтиришини хоҳласак, унда ҳар бир давлат намунасини олаётганида антикоррупцион агентлик моделини маҳаллий шарт-шароитга мослаштириши керак. Шу сабаб Ўзбекистонда ҳам агентлик ташкил қилиш вақтида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлатнинг конституцион тузилиши, аҳоли орасида коррупцияни англаш даражаси ва бошқа омиллар ҳам ҳисобга олинди.  

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашишга ихтисослашган органни тузиш ва аниқ бир моделни танлаш тўғрисидаги қарор мамлакатнинг ривожланиш таҳлили ва миллий стратегиясига асосланган бўлиши керак.

Қайд этиш жоизки, “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги қонунигамувофиқ,ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупцияга қарши курашишда жазолаш ваколатлари сақланиб қолади.  

Узоқ вақт давомида, айниқса, аҳолиси нисбатан кўп бўлган давлатларда, коррупцияга қарши кураш фаолиятига барча давлат секторлари, фуқаролик институтлари, ОАВ ва фуқароларни жалб қилишда олдини олувчи органлар асосий рол ўйнаши мумкин. 

— Агентлик тузилгунича коррупцияга қарши қандай курашилган?

– Маълумки, Бош прокуратура ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича махсус бошқармалар (бўлимлар) фаолият кўрсатади. Бунда аниқ меҳнат тақсимоти ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган ваколатларга эътибор берилмаган. Шунингдек, ишчи органда бир вақтнинг ўзида олдини олиш ва прокуратура назорати ваколатининг мавжудлиги, барча соҳаларни ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувини олдини олиш чора-тадбирлари билан тўлиқ қамраб олиш имконини бермасди.      

Аммо янги Фармон биринчидан, БМТнинг коррупцияга қарши кураш конвенциясининг 6- ва 36-моддалари ижросини таъминлаш, иккинчидан, ИҲТТнинг коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракатлар режаси тавсияларини амалга ошириш, учинчидан эса коррупцияга қарши курашадиган агентликлар учун Жакарта принциплари стандартини ҳисобга олган ҳолда агентлик тузиш имконини берди.   

Қайд этиш жоиз, мазкур буйруқ ушбу босқичда коррупцияга қарши кураш органи фаолиятини бошлаш учун тўлақонли ҳуқуқий асос яратади ва келгусида “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг қонун доирасида ҳуқуқий базаси яратилади ва агентлик фаолияти кафолатланади.

— Янги органда ким ишлайди?

— Штат таркиби агентлик олдига қўйган мақсад ва вазифаларни бажаришда фойдаси тегадиган ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, АКТ ва бошқа соҳа вакилларини ўз ичига олади.

Уларнинг ҳар бири ишнинг маълум бир босқичида керак бўлади. Бундан ташқари, улар юқори малакали кадрлар, энг асосийси коррупцияга қарши курашда амалий тажрибага эга, уларга топширилган вазифани профессионал даражада уддалай оладиган шахслар бўлиши керак.

Шунингдек, етакчи амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда янги мутахассислар тайёрлаб борилади.

— Ўзгаришлар амал қилишини куриш учун қанча вақт кетади?

— Ҳаммаси “жон куйдириб” жамоа ишлаши билан боғлиқ. Ўртача икки йилёки ундан кўпроқвақт кетади. Лекин бунинг учун тинмай меҳнат қилиш, уқиш, тажриба алмашиш, тренингларга қатнашиш, янги ечимлар топиш ва қўйилган мақсадларга эришиш лозим. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси ходимлар, ресурслар ва яратилган шарт-шароитларга боғлиқ. Бунда фуқаролик жамият ва ОАВнинг ҳам ёрдами муҳим аҳамиятга эга.

БМТТД лойиҳаси жамоаси. Чапдан: лойиҳа раҳбари Наримон Муродасилов (Ўзбекистон), коррупцияга қарши кураш бўйича етакчи мутахассислардан бири Анга Тимилсина (Сингапур), Нодира Зикриллаева (Ўзбекистон), Ираклий Котетишвили (БМТТД Минтақавий маркази, илгари Грузия фуқаролик хизмати Бюросини бошқарган, давлат хизматчиларининг активлари декларациясини жорий қилган).   

Охирги савол бироз мантиқий. Тасаввур қилайлик, барча комплекс чора-тадбирлар амалга ошди ва биз коррупциясиз янги авлод вакилларига гувоҳ бўлдик. Умуман пора олмайдиган одамни қандай тасаввур қиласиз?   

– У ҳалол, одобли, қонунларга риоя қиладиган, очиқ ва ҳисобдор, компетент – нафақат билим, балки тажрибага ҳам эга. Албатта, у ўз ишининг устаси. Одатда бундай одамлар ўз обрў-эътибори, уни яхши одам деб билишларини, ўзларидаги масъулият ва қатъият билан эришган мавқеини қадрлашгани учун ҳам коррупцион ҳаракатларда иштирок этмайдилар.  

Бордию, у коррупция авж олган муҳит ёки жамиятга тушиб қолса, қандай йўл тутиш кераклигини ўзи ҳал қилади. Бундай шароитда нималар қилиш мумкинлигининг турли вариантлари бор.

Бир ҳолатда, агар бу кучли шахс бўлса, у бошқаларга ўрнак бўлиб, атрофидаги муҳитни ўзгартиришга ҳаракат қилади, бунга тоқат қилмаслиги, муросасизлиги билан мавжуд стереотиплардан қутулишга уринади, шу ва бошқа саволлар, муаммоларга тўғри ечимлар таклиф қилади, унинг муқобилини қидиради. Бошқа ҳолатда эса, четга чиқиш ва ўзини гўёки бу унга тегишли эмасдек қилиб кўрсатиш, жимгина кузатиш варианти бор. Ва учинчи йўли – вазиятнинг тўлақонли иштирокчисига айланиш ва “ҳамма шундай қиляптику!” деган важ билан ўзини оқлаш.

Янги коррупцияга қарши курашиш агентлигининг афзаллиги нимада? У аҳолида коррупцияга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантиришга ёрдам бериш, турли мақсадли гуруҳлар учун ҳаракатлар кетма-кетлигини ишлаб чиқиш, пора олиш ёки бериш, суиистеъмолликлар ва бошқасини қилиш, унинг барча иштирокчилари учун фойдасиз ҳамда имконсиз бўлишига ёрдам беради.       

Юлианна Мороз суҳбатлашди.