$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда 10 тонналик цистерна портлаб кетди. Бир киши ҳалоқ бўлган

Сурхондарёда 10 тонналик цистерна портлаб кетди. Бир киши ҳалоқ бўлган

Кеча Сурхондарё вилояти Ангор туманида ичида ёқилғиси бўлган цистерна портлаб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ҳодиса 28 июль куни, тахминан, 22:00 да Ангордаги маҳаллий корхоналардан бирига тегишли омборхонада рўй берган. 1981 йилда туғилган чилангар уста сиғими 10 тонналик бўлган, дизел ёқилғисига тўла цистернани “сварка” қилишга уринади. Техника хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши потлашга олиб келган. Натижада чилангар воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг ёнида бўлган бошқа бир фуқаро куйиш жароҳатлари билан вилоят касалхонасига олиб кетилган.

Порлаш оқибатида келиб чиққан ёнғин цистерна яқинида турган Isuzu русумли юк автомобилини ҳам бутунлай вайрон қилган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб ўт ўчириш хизматининг 2 та экипажи вокеа жойига етиб келиб, ёнғинни бартараф қилган.