$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Шифокорлар мобиль телефонлар билан таъминланади

Шифокорлар мобиль телефонлар билан таъминланади Иллюстрация

Аввалроқ Президент раҳбарлигада видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётган ҳақида хабар қилгандик. Унда асосий масала Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазиятга қаратилган.

Йиғилишда Республика махсус комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси Феруза Ҳамробоева қўшимча захира клиникалар учун 717 кишилик шифокорлар захираси яратилиши ва улар уч кун — 18 соат давомида профилактика, диагностика ва даволаш бўйича ўқитилишини маълум қилди.

Шунингдек, оилавий поликлиникалар қатъий патронаж хизматини кўрсатишга ўтади. Тошкентда 63 та оилавий поликлиника ва 11 та кўп тармоқли тиббиёт марказларининг барча шифокорлари мобиль телефонлар билан таъминланади. Улар ҳар бир оилага қўнғироқ қилиб, оила аъзолари саломатлиги ҳақида маълумот олади. Бу билан call-марказларига бўлаётган ортиқча босим юмшатилиши айтилмоқда.