$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев бир кун ичида амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқишни тайинлади

Шавкат Мирзиёев бир кун ичида амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқишни тайинлади Видеоселектор йиғилиши

Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлат раҳбари пандемия билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай деди:

— Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд.

Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.

Мажлис давомида Ш.Мирзиёев коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда, Президент Республика махсус комиссиясига бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсиш ва амалга ошириш вазифасини юклади.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқишга масъул этиб тайинланди.

“Озгина чидасак, бу кунлар ҳадемай ўтиб кетади. “Сабр қилган муродга етар”, дейди халқимиз. Ишончим комил, ҳар бир ишни етти марта ўйлаб, чидам ва матонат билан амалга ошириб келган эл-юртимиз бугунги синовлардан муносиб ўтиб, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади”, дея мурожаат қилди Ўзбекистон раҳбари. 

Теги :
Жамият