$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

16 та туман ҳокимининг "креслоси қимирлади"

Shavkat Mirziyoyev

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Махсус учликдан иборат комиссия

Йиғилишда ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланиб, бунда, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилиши кўзда тутилмоқда.

Комиссия вазифаси

Комиссия вазифасига мунтазам равишда ҳудудларнинг аэро ва космик суратларини олиб, таҳлил қилиш ва олдинги суратлар билан тафовутларни аниқлаш ҳамда ноқонуний қурилишлар рўйхатини шакллантириш кириши режалаштирилган.

Шаҳар-туман бош режалари аҳоли билан келишилган ҳолда қилинади

Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга жорий йилда 170 та, келаси йилда эса камида 300 та шаҳар ва шаҳарчанинг бош режасини ишлаб чиқишга топшириқ берилган бўлиб, ҳар бир ишлаб чиқилган режани аҳоли билан муҳокама қилиш ва ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланган.

 “Менинг ҳудудим” платформаси

Юқоридаги вазифалар амали юзасидан “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, эндиликда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий қилиш кўзда тутилган.

Талаб таклифга мос эмас

Бундан ташқари, йиғилиш давомида ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилиб, уй-жойга талаб юқори бўлса-да, 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, туман ҳокимлари режа ҳам қилмагани танқид остига олинган.

Бош вазир вазифаси

Юқоридаги вазиятлар инобатга олинган ҳолда, бош вазир Абдулла Ариповга Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилган.

Теги :
Jamiyat