$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёшлар агентлиги Қашқадарёда ўз отаси томонидан зўрлаб келинган вояга етмаган қизнинг уйига борди

Ёшлар агентлиги Қашқадарёда ўз отаси томонидан зўрлаб келинган вояга етмаган қизнинг уйига борди

Аввалроқ, “Jahon.uz” нашри Қашқадарё вилояти Косон туманида “Арабхона” МФЙда яшаб келган, тўрт фарзанднинг отаси бўлган 40 ёшли фуқаро ўз қизини зўрлаб келгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳақида хабар берганди.

Унга нисбатан юритувга олинган 1-1809-2005/104 сонли жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айблов эълон қилинган.

Жиноят ишида келтирилишча, ота вояга етмаган қизини, ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб унга нисбатан зўрлик ишлатиб, ўлдириш билан қўрқитиб, унинг номусига теккан.

Қиз соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, Косон тумани туғруқ комплексининг Гинекология бўлимига ётқизилган.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда муҳокама қилина бошлагач Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси эътиборини тортди.

Агентликнинг Ахборот хизматига кўра, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари қизнинг хонадонида бўлишган. Хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, воқеанинг туб моҳиятини ўрганишган.

Агентлик вакиллари қизга яқиндан ёрдам бериш мақсадида уни "Ёшлар дафтари" бўйича рўйхатга тушириб, иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатишини, имконияти чекланганини ҳисобга олган ҳолда яшаш жойини таъмирлаш мақсадида молиявий ёрдам беришни, психологик тренинг ҳамда Агентлик томонидан ташкил этилган Қарши шаҳридаги "Дипломат" ўқув марказида бепул таълим олиш таклифини берган.

Теги :
Жамият