$
 10477.86
-9.68
 12606.96
-85.06
 141.84
-0.6
weather
+16
Кечаси   +4°

2021 йилги мавсум Про лигада иштирок этадиган 10 та клуб номи маълум

2021 йилги мавсум Про лигада иштирок этадиган 10 та клуб номи маълум Про лига

Про лиганинг 2020 йилги мавсумида 8 клуб ғолиблик учун кураш олиб борганди. Якунда «Турон» Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. «Бухоро» футбол клуби эса Суперлигада энг кам очко жамғарган клуб сифатида 2021 йилни Про лигада ўтказадиган бўлди.

Регламентга кўра, 2020 йилги мавсум Про лигада сўнгги ўринни эгаллаган клуб Биринчи лигага туширилиши, Про лиганинг эттинчи жамоаси эса Биринчи лиганинг иккинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши белгиланганди. Шунга кўра, Про лигани сўнгги — 8-ўринда якунлаган «Зомин» мусобақани тарк этди. Биринчи лига ғолиби «Янгиер» эса Про лиганинг навбатдаги иштирокчисига айланди. 

Про лиганинг эттинчи жамоаси «Хоразм» ҳамда Биринчи лиганинг иккинчи жамоаси «Пахтакор-фарм» ўртасида ўтилиши лозим бўлган беллашув бекор қилинди. Боиси, ЎФА Ижроқўмининг 2020 йил 28 ноябрдаги йиғилишида Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш дастури асосида «Арал» футбол клубининг Про лига мусобақасида истисно тариқасида иштирок этишига рухсат берилди ҳамда Про лига иштирокчилари 2021 йилги мавсумдан бошлаб 10 та қилиб тасдиқланди. Шундан келиб чиқиб, «Хоразм» футбол клуби Про лигадаги ўрнини ўтиш ўйинисиз сақлаб қолди, «Пахтакор-фарм» эса ўз-ўзидан лиганинг 10-жамоасига айланди.

Шу йилнинг 3 февраль куни «Пахтакор-фарм» клуби Про лига мусобақасида иштирок этмаслигини маълум қилди. ЎФА Ижроқўми Бюроси эса 5 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси қошида ташкил этилаётган «Олимпик» футбол клубини Про лиганинг 10-жамоаси сифатида тасдиқлади. «Олимпик» футбол клуби лицензиялаш регламенти ҳамда Мусобақалар ўтказиш регламентидаги барча талабларни бажариш шарти билан турнирга қўшиладиган бўлди. 

Про лиганинг 2021 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими УзРепорт билан ҳамкорликда илк марта жонли эфирга олиб чиқилиши режалаштирилган. Маросим санаси ҳамда мусобақанинг старт оладиган куни кейинроқ маълум қилинади. Қуйида Про лига иштирокчилари тўлиқ кўрсатилган: «Бухоро», «Нефтчи», «Шўртан», «Динамо», «Истиқлол», «Оқтепа», «Хоразм», «Янгиер», «Арал», «Олимпик».

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият