$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

«Прокурор билан гаплашишдан олдин мактаб қурилишини жойига қўйиб қўйиш керак» — Шавкат Мирзиёев Сурхондарё ҳокимига

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

«Бугун ҳар бир ҳоким шошилмасдан менга айтиб беради: ички имконият борми ёки йўқми? Бор бўлса, нега халқимизга хиёнат қиляпсан? Нега бориб пулни ўзлаштирмаяпсан? Нега берилган кредитни қилолмаяпсан? Мен бугун ҳаммадан сўрайман.

Бугун - 1 сентябр. 290 та мактаб объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаган. Бу нимадан далолат? Бугунги айтган камчиликлар бўйича инвестицион дастурни тугатамиз. Шу вилоятларга келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди. Ҳоким айбдор, деб ҳамманинг ўзи телевизорда чиқади: «Шуни бажармаганимга мен айбдорман», деб. 

Андижон - 25 та, Бухоро - 24 та, Жиззах - 12 та, Қашқадарё - 32 та, Навоий - 8 та, Наманган - 12 та, Самарқанд - 8 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилмаган. Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор - 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам. Тошкент вилояти, жаноб Мирзаев - 41 та, Сирдарё - 6 та, Фарғона - 23 та, Хоразм - 6 та, Тошкент шаҳри - 23 та мактаб охиригача етказилмаган. Бугун кечқурун ҳамма ҳокимлар менга хат ёзади, агар биронта гапнинг таги бўлмаса ишдан оламан», — деди йиғилишда президент.

Теги :
Жамият