$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Эркак киши 25 йил стажга эга бўлса, 58-59 ёшда пенсияга чиқа оладими?

Эркак киши 25 йил стажга эга бўла туриб, 58-59 ёшда пенсияга чиқса бўладими?

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot