$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам кимларга берилади?

Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам кимларга берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли Қарорига асосан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низоми тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 август кунги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-тамоилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, республика ҳудудида босқичма-босқич ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.

Юқоридаги Вақтинчалик низомнинг 5-бандига кўра «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Мисол тариқасида, Самарқанд вилоятида истиқомат қилиб келаётган фуқаро М.Ш. 2021 йилнинг 22 февралида Пенсия жамғармасига кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу фуқаронинг мурожаатини ўрганиш натижасида, фуқаро М.Ш.нинг 2020 йил 7 ноябрдаги, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа учун ёзган аризасига асосан, Пенсия жамғармаси мутахассиси томонидан белгиланган тартибда «Ягона реестр» АТ дастурига киритилган. Дастур томонидан автоматлаштирилган тарзда реал вақт режимида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали ўзаро маълумотлар алмашилган. Шунга асосан, фуқаро М.Ш.га 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаси тайинланганлиги маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга эканлигини ҳисобга олиб, фуқаронинг  кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш учун ёзган аризаси рад этилган.

«Ягона реестр» АТ томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ёки рад қилинганлигини аниқлаш учун фуқаролардан Пенсия жамғармаси бўлимига бориш талаб қилинмайди. Белгиланган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган телефон рақамга СМС шаклида) юборилади.


Манба: Пенсия жамғармаси

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot