$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Олимпия захиралари коллежларида от спорти бўлимлари очилади

Олимпия захиралари коллежларида от спорти бўлимлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида кўп тармоқли спорт мажмуалари давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилади.

Жумладан,

– Қашқадарё вилояти республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгиланди;

– от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун Давлат бюджетидан уч йил давомида 5 миллиард сўмгача маблағ ажратилади;

– ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021–2025 йиллар давомида от спорти бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини киритиш қарорнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. 

Қарорга кўра, давлат-хусусий шериклик асосида, юридик шахс мақомига эга бўлган Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилади.

2021 йил 1 апрелдан “зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

2025 йил 1 январгача:

– Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда унинг аъзолари мол-мулк, ер солиғи ва қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғидан;

– ипподромлар, от спорти клублари ва спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар тегишли рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод этилади.

Теги :
Jamiyat