$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Олмазор туманида “Nexia” ИИБ ходими ва ҳайдовчини уриб юборди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда ИББ ходими уриб юборилгани туширилгани акс этган йўл-транспорт ҳодисаси видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса бўйича тафсилотларни элон қилди.  

Маълум бўлишича, 10 август куни тахминан соат 00:46 ларда Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли ҳайдовчи “Nexia” русумли автомобилни бошқарувини йўқотиб, “Lacetti” ва йўл четида турган “Matiz” русумли автомобилларга бориб урилган. Бу вақтда ЙҲХБ ходими “Lacetti” ҳайдовчиси билан суҳбат қилаётган бўлган.

Мазкур ЙТҲ натижасида “Lacetti” автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант ва “Nexia” ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилган.

Теги :
Jamiyat
Avto