$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ипотека-банк 300 млн. долларлик халқаро облигацияларини хорижий инвесторларга сотди

Ипотека-банк 300 млн. долларлик халқаро облигацияларини хорижий инвесторларга сотди

Кеча, 12 ноябрь куни Ипотека-банкнинг қиймати 300 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик халқаро облигациялари йирик хорижий инвесторларга сотилди. Бу ҳақида банкнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, халқаро облигацияларнинг дебют эмиссияси J.P. Morgan (АҚШ), Raiffeisen Bank International AG (Австрия), MUFG (Япония) ва Societe Generale (Франция) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари тавсиялари асосида амалга оширилган.

Бошланғич фоиз ставкаси 5,625% этиб белгиланган халқаро облигацияларнинг якуний фоиз ставкаси ва купон қарийб 0,125% бирликка туширилиб, 5,50% этиб белгиланди. Халқаро облигациялар Буюк Британия (27%), Швейцария (22%), Германия (18%), АҚШ (11%) ва бошқа бир қатор Европа ва Осиё (22%) давлатларининг инвесторлари орасида тақсимланган.

Банкка кўра, халқаро облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон ривожига ҳиссаса қўшадиган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилади.

Теги :
Iqtisodiyot