$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қишми, баҳор?

Қиш

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидан бирида жуда қалин қор ёғгани тасвирланган видео тарқалди. Лекин, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати илиқлигича. Хўш, Ўзбекистонда иқлим бузилдими ёки бошқа сабаб?

1 метрли қор

Маълум бўлишича, видеодаги ҳудуд Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган. Ушбу видеодаги манзара Деҳқонобод тумани Дўконхона қишлоғи атрофидаги тоғ ёнбағирларида 2024 йил 27 январ куни тасвирга олинган. Унда от етаклаб кетаётган одам белигача қорга кўмилган ҳолда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Дўконхона қишлоғи Деҳқонобод туманининг қўшни Сурхондарё вилояти билан чегарадош баланд тоғли қишлоғи ҳисобланади. Авваллари ҳам қишлоқ атрофидаги тоғларда тез-тез бир метр ва ундан юқори баландликда қор ёғган эди.

Шунингдек, бу каби қор манзараларини Ўзбекистоннинг кўплаб тоғли ҳудудларида учратиш мумкин.

Бундан ташқари, Ўзгидромет 26 январ куни республиканинг бир қанча ҳудудида ёмғир ва қор ёғиши ҳақида маълумот берганди. Ўша куни Қашқадарё вилоятининг анчагина қисмига қор ёғган. Бунинг оқибатида вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор қалинлиги 1 метргача етган.

Ҳозирги ҳолат

Шунга қарамасдан, ҳозирда пойтахтнинг ўзида ҳаво ҳарорати +10 даражадан ошган. Ёғингарчилик ҳолатлари эса републиканинг кўп ҳудудларида кузатилмаяпти.

Шунингдек, Ўзгидромет дам олиш кунларида республика ҳудудидаги об-ҳаво прогнозини бериб ўтган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи энг юқори кўрсаткич Қашқадарё ҳамда Сурхондарёда +9 даража, энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилоятида -0 даража илиқ бўлиши айтилган. Тунги ҳарорат эса энг юқориси +5 илиқ, қуйи кўрсаткич эса -13 даража совуқ бўлиши тахмин қилинган. Шу билан бирга республиканинг турли ҳудудларида ёғингарчилик, қор ва ёмғир ёғиши таъкидланган.

Тарихдаги энг иссиқ куз

Ўзбекистонда иқлим билан боғлиқ ноодатий ҳодисалар кўп учрамоқда. Масалан, ноябр масаласи. Унга кўра, бу йилги куз мавсуми Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ куз деб топилган эди. Ноябр ойи эса Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлари барча йиллар учун энг иссиқ ноябр ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, ноябр ойининг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлиб, фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайган.Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлган.

Кузда гуллаган дарахт

Ноодатий ҳодисалардан яна бири ҳам ноябр ойида кузатилган эди. Унга кўра, Бўстонлиқ туманидаги ҳудудлардан бирида бодом дарахти гуллаган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. 

Шу билан бирга рус иқлимшуноси Алексей Карнаухов Ердаги иқлим ўзгаришлари Юпитердаги қизил доғ каби бутун йил давомида сайёрада айланиб юрадиган барқарор бўронли зонани пайдо қилиши мумкинлигини тахмин қилган эди.