$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ногиронлик нафақаси кимларга тайинланади?

Ногиронлик нафақаси кимларга тайинланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 7-апрелдаги 107-сонли қарорига асосан Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ногиронлиги бўлган шахслар ногиронлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга. 

Нафақа кимларга тайинланади:

– Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда 16 ёшдан катта болаликдан ногирон деб аталади);

 касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар (кейинги ўринларда ногирон бола деб аталади);

ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади;

Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.

Нафақа миқдорининг белгиланиш тартиби

Ногиронлик нафақаси қуйидаги миқдорларда белгиланади.

 Яъни,

16 ёшгача болаликдан ногирон болалрга — 513350 сўм (01.09.2020йил ҳолатига 513 350 сўм);

16 ёшдан катта I-гурух болаликдан ногиронларга — 578967,50 сўм;

 16 ёшдан катта II-гурух болаликдан ногиронларга513350 сўм;

 иш стажига эга бўлмаган I-гурух ногиронларига — 380647,50 сўм

 иш стажига эга бўлмаган II-гурух ногиронларига 315030 сўм

Тайинлаш тартиби

Фуқаро нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза билан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги хужжатлар билан мурожаат қилади:

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади

ногирон боланинг, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, тутинган ота-онаси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, тутинган ота-она, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса;

 Фарзандликка олувчи, тутинган ота-она, васий ёки ҳомий томонидан ариза билан мурожаат қилинганда туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ҳам тақдим этилади;

 Пенсия жамғармаси бўлими аризага Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Тайинлаш муддати

Ариза барча зарур ҳужжатлар билан тушган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Агар ариза почта орқали жўнатилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, у ҳолда ариза жўнатилган жойдаги почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

! Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

Теги :
Jamiyat