$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Молиявий ёстиқча нима ва нега керак?

Молиявий ёстиқча нима ва нега керак?

Молиявий ёстиқча – сизнинг икки-уч ойлик доимий харажатларингизга тенг бўлган жамғарма. Доимий иш ҳақини йўқотиш ҳолатида айнан молиявий ёстиқча биринчи дуч келган ишга «ёпишмай», бир неча ой хотиржам яшаш имкониятини беради. Идеал вариантда маблағ ярим йил яшаш учун етарли бўлиши лозим. Бироқ бундай молиявий ёстиқчани ҳамма ҳам тўплай олмайди. Пул қайси вазиятларда асқотиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Қора кундан ҳимояланиш

Нохуш ҳолат қачон содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Узоқ муддат давом этадиган касаллик, жароҳат, ёнғин ёки ишдан кетиш – буларнинг бари молиявий фаровонликка путур етказади. Молиявий ёстиқча мавжуд бўлган вақтларда камроқ асабийлашасиз. Дастлабки вақтда (2-3 ой) фойдаланиш учун пул олиш осон бўлган жойда тургани маъқул: масалан, банк картасининг ҳисоб рақамида. Қолган пулни эса омонатда фоиз остида сақлаган маъқул.

Янги ишга ўтиш

Бошлиқ золим, кам маош тўлашади, доимий равишда ишдан кейин қолиб ишлаш керак – ишни ўзгартириш учун сабаблар талайгина бўлиши мумкин. Молиявий ёстиқча мавжуд бўлганида кўнглингизга маъқул бўлган иш жойини топгунга қадар оилани нима билан боқиш ҳақида ўйлашга тўғри келмайди. Бундан ташқари, янги иш жойидаги маош дастлаб ҳар доим ҳам сизни қувонтирмаслиги мумкин. Бу ҳолатда молиявий ёстиқча келажакда қийналмай кун кечириш учун ўзига хос сармоя вазифасини бажаради.

Бизнесни ҳимоя қилиш

Тадбиркорларда хатарлар доимо жуда кўп. Масалан, етказиб берувчилар ҳисоб рақамини блоклатиб қўйишлари, ходимлар эса пулни олиб, жуфтакни ростлашлари мумкин. Молиявий ёстиқча бизнесни асраб қолиш ва яхши кунларга қадар «жон сақлаш» имконини беради.

Кредит олмасдан ҳал этиш

Албатта, идеал кўринишда омонатлар икки турда бўлади: қора кунга аталган ва кутилмаган харидлар учун. Зарур буюм бузилиб қолганида ёки анчадан бери орзу қилган нарсангизга аксия эълон қилинганида иккинчисидан пул оласиз. Бу пулларни иккинчи даражали «истаклар» (масалан, ўнинчи кўйлакка) сарфлаш ярамайди. Машина ёки ҳатто этикни тузатиш ҳам айни муддао. Молиявий ёстиқчадан пул олишингиз учун у жуда муҳим ва керакли нарса бўлиши керак.

Теги :
Iqtisodiyot