$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Лукашенко: “Мен ҳам ушбу вирусни юқтириб, Беларуснинг олтин фондига тушдим”

лукашенко

Беларусь Президенти Александр Лукашенко коронавирус билан касалланганини маълум қилди. У бу ҳақда бугун мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Минскдаги ҳарбий қисмига ташрифи чоғида айтиб ўтди. Давлат раҳбарида хасталик симптомсиз кечган.  

“Овозим учун узр сўрайман. Сўнгги пайтларда жуда кўп гапиришга тўғри келяпти. Аммо энг ҳайратланарлиси шундаки, бугун сиз коронавирусни оёқларда ўтказиб, омон қолган инсон билан учрашиб турибсиз”, деди Беларусь етакчиси.

У шифокорлар бир кун олдин тегишли хулоса беришганини қайд этди. “Айтганимдек, аҳолимизнинг 97 фоизи бу инфекцияни симптомсиз ўтказишади. Ва ниҳоят мен ҳам ушбу вирусни юқтириб, Беларуснинг олтин фондига тушдим”, дея қўшимча қилди Лукашенко.