$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Россияда автомобил 78 %га қимматлашди

машина

Россияда энг кўп сотиладиган автомобил Lada Granta нархи 1 йилда 78 %га ошди.

110km.ru агрегаторининг маълумот беришича, Россия бозоридаги барча янги автомобиллар нархида ошиш кузатилди, аммо энг харидоргир автомобиль Lada Granta 14,5%дан 78%гаяа бўлган оралиқда қимматлашди. 

Автомобиль танқислиги ва юқори талаб туфайли юзага келган шароитда дилерлик марказида янги автомобилни тавсия қилинган чакана нархда харид қилишнинг деярли имкони бўлмай қолди.  Нархлар сотувлар минтақасига боғлиқ эканлиги кузатилган. Масалан, Москвада нарх 47,7%га ошган, мамлакат жанубида эса нарх ўсиши 2021 августига нисбатан 78,5%ни ташкил этган.  

Таъкидлаш жоизки, Россиядаги Lada дилерлари қўшимча имкониятлар нархини мустақил белгилашга ҳақли, уларсиз эса автомобилни харид қилиб бўлмайди.

Ишлаб чиқариш ҳажмларининг даҳшатли пасайишига қарамай (-77%), камлитраж Granta россия авто бозорида моделлар «хит-паради»га еткачилик қилишда давом этмоқда, бу ишлаб чиқарилиши тўхтатилмаган кам сонли автомобиллардан бири.  

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистондаги Lada расмий сайтида қачонлардир оммабоп ва ҳамёнбоп бўлган Lada Granta модели тақдим этилмаган.

Россиядаги автомобил нархлари барча рекордларни янгиламоқда. Баъзи русумлар кетиб, “қайтишга ваъда беришмоқда”, бошқалари заводларни ёпишмоқда. 110km.ru агрегатори маълумотларига кўра, 2022 йилнинг I яримйиллигида янги Renault (Duster, Logan, Sandero, Kaptur ва Arkana, Logan Stepway ва Sandero Stepway)ларнинг ўртача нархи Россияда моделига қараб, 35,4%дан 58,5%гача ошган. «Capture» нарх ошишда етакчи бўлган (+66%) .