$
 11014.01
14.23
 10674.78
175.49
 191.80
3.53
weather
+23
Кечаси   +10°

Тошкентга кириш-чиқиш ёпилиши айтилган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 12 сентябрь куни 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича, мазкур тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ.

«Видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.

ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда. 

Теги :
Жамият