$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча? Кимга қанча тўлашимиз керак?

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанча? Кимга қанча тўлашимиз керак

Молия вазирлиги 2020 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистоннинг давлат қарзи ва у билан боғлиқ статистикани эълон қилди.

Давлат номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этди. Хусусан, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 17,31 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етди.

Шундан:

— Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 11,6 млрд. доллар;

— Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,7 млрд. доллар.

— Давлат ички қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 21,6 трлн. сўмни (2,1 млрд. доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди.

Шундан:

— Ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 4,3 трлн. сўм (0,4 млрд.

доллар);

— Ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 17,3 трлн. сўм (1,7 млрд. доллар).

Юқоридаги инфографикада энг кўп қарз Осиё тараккиёт банки ва Жаҳон банкидан олинганини кўриш мумкин:

Осиё тараққиёт банки – 3,9 миллиард доллар;

Жаҳон банки – 3 миллиард доллар;

Хитой эксимбанки – 2 миллиард доллар;

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – 1,7 миллиард доллар;

Хитой давлат тараққиёт банки - 1,3 млрд доллар;

Халқаро инвесторлар – 1 миллиард доллар;

Ислом тараққиёт банки – 0,8 миллиард доллар;

Япония халқаро ҳамкорлик банки – 0,4 миллиард доллар;

Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар – 3,2 миллиард доллар.

Қарзларнинг 69,4 фоизи — доллар, 11,9 фоизи — япон иенаси, 10,7 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 4,5 фоизи — евро, 3,5 фоизи — бошқа валюталар ҳиссасига тўғри келади.

Теги :
Iqtisodiyot