$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилмоқда?

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда қайд этилган ўлимнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан экани маълум қилинди.

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сонида қон айланиш тизими касалликлари биринчи ўринда– 74 109 та ҳолат.

Ушбу кўрсаткич қолган касалликлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;

ўсимталардан – 10 535 та;

бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;

овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;

юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;

бошқа касалликлардан – 18 417 та.