$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Интернет «юлдузи» Жуманазар ака вафот этди

Интернет «юлдузи» Жуманазар ака вафот этди

Интернет ва ижтимоий тармоқларда ўзга сайёраликлар ҳақида гапиргани акс этган видеонинг тарқалиши ортидан жамоатчиликка танилган Жуманазар ака вафот этди.

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Агроном” қишлоғидан бўлган мазкур шахс кеча пешин вақтида оламдан ўтгани айтилмоқда.

У юқорида айтиб ўтилган видеодан кейин кутилмаганда машҳурликка эришиб, халқ орасида Жуманазар ака номи билан танилганди. Кейинчалик унинг руҳий саломатлигида муаммолар борлиги ҳақида маълум қилинганди.

Шунга қарамай, бу мавзу трендга айланиб кетди, ўзга сайёраликлар ҳақидаги чиқишлари давом этаверди, ҳатто телекўрсатувларда ҳам қатнашди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!

Теги :
Жамият