$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ноябрь ойидан Жиззахда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ноябрь ойидан Жиззахда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади

Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводида сўнгги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлайди, бу ҳақида Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Стали известны цены на все комплектации нового кроссовера Kia Seltos ::  Autonews

Завод мультибренд хусусиятига эга бўлади ва келгусида унда бир қатор машҳур брендларнинг автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни МДҲ давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган.

Kia K5 2021 НОВЫЙ КУЗОВ УЖЕ В РОССИИ! Цены и комплектации, фото,  характеристики

Roodell бош директори Данияр Давлетияровга кўра, завод дастлабки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлаш ва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.

Теги :
Avto