$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ишбилармонлик индексида пасайиш кузатилди

Ўзбекистонда карантин даврида ишбилармонлик даражаси пасайиб кетди

Ўзбекистон бўйлаб 10 июлдан 1 августгача карантин чораларининг кучайтирилиши ва ушбу тартибнинг 15 августгача узайтирилиши ишбилармонлик фаоллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатгани маълум бўлди. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази олиб борган ўрганишларда акс этмоқда.

Марказ томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил июль ойида қуйидагиларни ташкил этмоқда:

— 2020 йил июнь ойига нисбатан – 959 бирликни (пасайиш – 4,1%);

— 2019 йилнинг июнь ойига нисбатан – 894 бирликни (пасайиш – 10,6%).

2020 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси нафақат ўтган ойга нисбатан, балки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам пасайганлиги кузатилди. Жумладан:

— хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7,8 фоизга камайган;

— фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;

— товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,7 фоизга ошган;

— товар белгилари бўйича компонент 62,4 фоизга камайган.

Шунингдек, 2020 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 10 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (33,4%), Сурхондарё (28,9%), Самарқанд (15,7%), Бухоро (12,6%) ва Хоразм (10,9%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган

Шу билан бирга, Андижон (6,0%), Сирдарё (2,4%), Наманган (1,7%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (3,7%) ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

2020 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 3 751,7 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 319,0 минг транзакцияга (7,8%) камайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,3 фоизга сезиларли даражада камайган.

Бундан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан пасайган. Хусусан, сезиларли даражадаги пасайиш Бухоро (-14,7%), Қашқадарё (-14,7%), Сирдарё (-14,5%) ва Навоий (-14,2%) вилоятларида кузатилган.

Июль ойи натижаларига кўра, Республика товар-хом ашё биржасида 33 278 та битим имзоланган бўлиб, июнь ойига (26 525) нисбатан 6 753 та битмга (25,5 фоизга) кўпайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил июль ойида 3 418,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 25,6 фоизга пасайган.

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил июль ойида 1,0103 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошган.

2020 йил июль ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 6 993 тага кўпайиб, 479 447 тани (2020 йилнинг июнь ойида 472 454 та) ташкил этди.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 376 982 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 624 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 99 987 тадан 99 460 тагача (373 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 005 тани ташкил этиб, 2020 йил июнь ойига нисбатан 4 тага камайган.

Шунингдек, 2020 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,3758 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 62,4 фоизга тушиб кетган. Жорий йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 62 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Теги :
Iqtisodiyot