$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Янгиҳаёт туманида юк автомобили ағдарилиб, ёниб кетди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида юк автомобили ЙТҲга учраши оқибатида ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрел куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.А. "Howo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Натижада, автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситасига зарар етган.

“Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият
Авто