$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Фанлар академиясига тегишли веб-сайтга ҳакерлик ҳужуми бўлди

Фанлар академиясига тегишли веб-сайтга ҳакерлик ҳужуми бўлди

Фанлар академиясига тегишли бўлган веб-сайтга ҳакерлик ҳужуми амалга оширилган. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар қилди.

Хабарда қайд қилинишича, ЎзР ФA Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти веб-сайти бўлиб, мазкур ҳолат Институт масъул ходимлари томонидан бартараф этилди.

Шунингдек, Фанлар академияси томонидан илмий-тадқиқот муассасасининг веб-сайтини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича топшириқлар белгиланди. Сайтга қўйилган банк пластик картаси Бабоев Бабакулга тегишли эканлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида, жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, кодекснинг 278⁵-моддасига коʼра, оʼзганинг компютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек, компютер тизимини бузиш (компютер саботажи):

3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг соʼмдан 89 млн 200 минг соʼмгача миқдорда жарима;

2 йилгача озодликни чеклаш;

2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.