$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон маданий мерос конгресси Euronews нигоҳида

Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича 40та мамлакатдан ташриф буюрган 300га яқин олимлар конгресси халқаро ОАВлар эътиборига тушди.

Аввалига Туркия, Россия каби давлатлар ушбу илмий тадбирдан махсус репортаж тақдим этишган бўлса, кейинроқ Euronews сайтида унга бағишланган катта мақола эълон қилинди. “Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақолада Ўзбекистоннинг маданий мероси хилма-хиллиги ва муҳим аҳамияти қайд этилиб, дунё цивилизациясига қўшган ҳиссасига юқори баҳо берилган. Шунингдек, маданий мерос тараққиёт учун пойдевор бўла олиши айтилиб, маданий мерос тўпламларининг мактабларга бепул тарқатилаётганига урғу берилган.

Теги :
Жамият