$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Қандли диабетни кўз орқали аниқлаш мумкин 

diabet

Рус олимлари қандли диабетни бошланиш давриданоқ аниқлаш йўлини кашф қилишди. Унга кўра, ушбу касалликни кўз орқали аниқлаш мумкин экан

Диабетик ретинопатия нима? 

Қандли диабетнинг қатор хавфли асоратлари мавжуд бўлиб, узоқ муддат қонда глюкоза даражаси юқори бўлиши бора-бора кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу патология тиббиётда диабетик ретинопатия деб номланади.

Аммо кеч босқичда намоён бўладиган мазкур асоратлар аслида анча аввал, яширин аломатлар билан бошланади. Шу боис қандли диабет билан оғриган беморларга тез-тез офталмолог кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади. 

Ташхиснинг аниқлиги 88,7 фоиз

Россиялик олимлар бу жараённи янада осонлаштириш чорасини топди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диабет оқибатида юзага келадиган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради. 

Ушбу инновасион ишланма математик модел асосида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий интеллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа бемор кўзлари суратлари жойлаштирилиши кифоя. 

Маълум бўлишича, Олимлар яратган янги модел фотосуратларни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб, тўр пардаги қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва улар деворларининг ингичкалаши каби белгиларга кўра, хасталикни аниқлаб беради.

Яқинда сайтимизда 2023 йил жаҳон тиббиёти эришган инновациялар ҳақида мақола жойланган эди. 2024 йилги тиббиёт инновациялари ҳам ушбу кашфиёт билан старт олди.

Теги :
Jamiyat