$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Собиқ Иттифоқ давлатларида сўнгги 30 йилдаги демографик ўзгаришлар

Собиқ Иттифоқ давлатларида сўнгги 30 йилдаги демографик ўзгаришлар Собиқ Иттифоқ

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли сони 34 миллиондан ошгани ҳақида хабар бергандик.

Қуйида Собиқ Иттифоқ давлатларида охирги 30 йил ичида демографик кўрсаткичлар қандай ўзгарганини солиштириб чиқамиз.

1)     Тожикистон аҳоли сонининг кўпайиши бўйича рўйхатнинг олдинги қаторидан жой олган. Бу давлатда 30 йил ичида аҳоли сони +76 % (4 млн.)га кўпайган;

2)     Ўзбекистон +64 % (13 млн.) кўрсаткич билан иккинчи ўриндан жой олган;

3)     Туркманистонда +61 % (2,3 млн.);

4)     Қирғизистонда +47 % (2,1 млн.);

5)     Озарбайжонда +40 % (2,9 млн.);

6)     Қозоғистон +13 % (2,2 млн.).

Умумий олиб қараганда, Марказий Осиёнинг барча давлатларида туғилиш даражаси анча юқори эканини кўриш мумкин.

Аммо Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Кавказда (Озарбайжондан ташкари) бунинг акси кузатилмоқда. Бу давлатларда чорак аср ичида аҳоли сони камайиб борган.

7)     Россия -2 % (-3,6 млн.);

8)     Беларусь -7 % (-0,7 млн.);

9)     Молдова -10 % (-0,3 млн.);

10)  Украина -14 % (-7,5 млн.);

11)  Эстония -15 % (-0,2 млн.);

12)  Арманистон -16 % (-0,6 млн.);

13)  Грузия -23 % (-1,1 млн.);

14)  Литва -25 % (-0,9 млн.);

15)  Латвия -28 % (0,8 млн.).

Теги :
Жамият