$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Давлат қарзи нима? У кўпайиб кетса нима бўлади?

Давлат қарзи нима? У кўпайиб кетса нима бўлади?

Давлат қарзи — давлатнинг аҳоли, фирма, ташкилот, банклар, хорижий молия-кредит муассасалари олдидаги қарз мажбуриятларидир. Давлат ўз даромадлари билан харажатларини қоплай олмай қолганда бюджет тақчиллиги пайдо бўлади ва у қарз кўтариш йўли билан қопланади.

Давлат қарзни турли қимматли қоғозлар, облигациялар, заёмлар чиқариб сотиш, молия муассасаси (банк)дан ссуда олиш ва бошқа усуллар билан олади. Давлат қарзининг тўлов даврига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли, таркибига кўра ички қарз (давлат мамлакатнинг ўзидаги иқтисодий субъектлардан қарздор бўлади) ва ташқи қарз (хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва бошқалардан қарздорлик) каби турлари бор.

Ички қарз ва унинг фоизлари миллий пулда, ташки қарз ва унинг фоизлари эса эркин алмаштириладиган валютада тўланади. Давлат қарзининг даражаси, яъни қарз юки қарз ва унинг фоиз суммаси йиғиндисини давлат бюджети суммасига нисбати билан ўлчанади.Яъни тўлов мажбурияти бюджетнинг қанча қисмига тенг эканлиги билан белгиланади.

Қарз кўпайиб кетса нима бўлади?

Долги простых американцев и госдолг США стремительно растут. Крах долговой  пирамиды США может обрушить всю мировую финансовую систему | Союз  азербаджанцев мира

Давлат қарзининг ҳаддан ташқари ортиб кетиши иқтисодиётни издан чиқаради, халқ турмуш даражасини пасайтиради (чунки қарзни тўлаш учун зарур пул соликларни ошириш орқали тўпланади), мамлакатдаги иқтисодий фаолликни сусайтиради.

Ташқи қарзнинг кўпайиб кетиши эса миллий мустақилликка таҳдид солади, ундан қутулиши учун миллий иқтисодиётни юксалтиришга кетадиган инвестицияларни қисқартириш ва ҳатто миллий бойликнинг бир қисмини хорижга сотишга ҳам тўғри келади. Вақтида тўланмаган ташқи қарзга қўшимча фоиз тўланади, ундириладиган фоиз қарзга қўшилиб, унинг микдори янада ошади.

Внутренний госдолг вырос на 604 млрд руб. с января по май 2020 года:  Яндекс.Новости

Давлат қарзининг бўлиши уни бошқаришни тақозо этади, яъни қарзни олиш ва тўлаш билан боғлиқ муайян чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Қарз ва унинг фоизларини тўлаш учун бюджетдан пул ажратиш Давлат қарзига хизмат қилиш дейилади.

Давлат қарзини тўлашдаги шарт-шароитларнинг ўзгариши Давлат қарзи реструктуризацияси дейилади. Реструктуризация юз берганда қарз ҳақининг ўзгариши конверсия дейилади. Қарз тўлаш муддати чўзилганда Давлат қарзи пролонгацияси юз беради.

Қарзнинг бир тури бошқасига айланганда, қисқа муддатли қарз узоқ муддатли қарзга айланади ва Давлат қарзининг консолидацияси юз беради. Давлат қарзига ўрин бўлмаслиги учун давлат харажатлари давлат даромадлари даражасида бўлиши лозим. Бунда тақчилликка йўл берилмайди ёки минимал даражага келтирилади.

Теги :
Iqtisodiyot