$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухоро вилоятининг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хайрулло Жўраев айни пайтга қадар "Ғиждувон" ЭИЗ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг аввалги ҳокими Камол Камолов бошқа ишга ўтиши сабабли ўз вазифасидан озод этилди.