$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 1,7 млн дона автомобиль сотилган

Фото: Autostrada Фото: Autostrada

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ҳолатни таҳлил қилди.

18 фоизлик ўсиш 

Унга кўра, 2022-йилда бошланган автомобиллар савдосини ошириш бўйича фаол тенденция 2023-йилда ҳам давом этган. Енгил электромобиллар сегменти 4,3 баробар кўпайиб, йил давомида энг катта фаолликни кўрсатди. Ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилган бўлиб, бу 2022-йилга нисбатан 18 фоизга кўп. 2023-йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилган. 

Ҳайдалган ва янги машиналар савдоси ўсган 

2023-йилда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилган ва бу ўтган йилга қиёслаганда 33 фоизга кўп. Уларнинг 333 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келади (+25 фоиз). Шунингдек, бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6%га ўсиб, 1,16 миллион донага етган. 

Хорижий енгил автомобиллар бозори

Дастлабки 11 ойда енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада — 2,2 баробар ошиб, 1,56 млрд долларни ташкил этган. Машина импортининг бундай ўсишига, асосан, божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатган. 

Электромобиль бозори 

Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб боряпти. 2023-йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 баробарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этган. Уларнинг 71 фоизи Тошкентда, энг ками Сурхондарёда (123 та) сотилган. 

Автокредит 


2022-йилда автокредитлар бериш 2,3 баробарга ошиб, 19,6 трлн. сўмни ташкил этган. 2023-йилнинг 11 ойида аҳолига 34,6 трлн. сўмлик автокредитлар берилган бўлиб, бу 2021-йилга нисбатан 4,4 баробарга кўп.

Теги :
Avto
Iqtisodiyot