$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Арипов ва Мамин “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйишди

Арипов ва Мамин “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйишди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларини боғловчи чегара ҳудудда (“Ғишткўприк” – “Жібек жолы”) “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди.

Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу лойиҳа нафақат икки томон учун самарали бўлади, балки минтақада савдо-иқтисодий алоқалар ривожига ҳам қўшимча туртки бериши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Қозоғистонга ташриф доирасида Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида ишчи йиғилиши ҳам ўтказилган.

Йиғилишда икки халқ манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил амалга оширишнинг мақбул йўллари атрофлича муҳокама қилинган.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт