$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Алишер Қодиров хориждаги ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади

Алишер Қодиров пандемия даврида ўзбекистонликларни ватанга қайтармасликка чақирди Алишер Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хориждаги ватандошларни олиб келишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, пост қолдирди:

“Вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик. Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган типини олиб кириши мумкин. Бу янги тўлқин дегани.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам “Вабо тарқалган жойга бормангиз, агар турган жойингизда вабо бўлса, у ердан кетмангиз” деб бекорга айтмаганлар.

Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса, бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади.

Яна бир янги штамм халқимиз учун жуда оғир бўлади”, дея фикрини билдирган А. Қодиров.

Теги :
Жамият