$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 600 га яқин COVID-19 касаллиги қайд этилди

коронавирус аҳолида

2020 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистонда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятларида жами 274 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 20 531 нафар бемордан 11 105 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 310 нафар бемордан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Айни пайтда уй карантинида 67 729 нафар, стационар карантинда эса 26 317 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Теги :
Jamiyat