$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

22 ёшли йигит диний қўшиқларни тарқатгани учун 5 йилга қамалди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Техника университети 4-курс талабаси диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.

30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкентнинг Олмазор тумани суди диний қўшиқларни тарқатган 22 ёшли йигитни беш йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати.

Очиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 244−1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг «г» банди айбланган С.Р. (2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат техника университети 4-курс талабаси, муқаддам судланмаган)га оид жиноят иши кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, С.Р. Telegram бот орқали кўчириб олинган ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган, шаҳид бўлиш орзулари экани ҳақидаги ва бошқа мазмундаги аудиоқўшиқ (нашида)ни танишига тарқатиш мақсадида юборган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган хулосага кўра, диний мазмундаги С.Р. тарқатган диний қўшиқ (нашида) ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган бўлиб, бу каби диний материални мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

Судланувчи суд мажлисида дастлабки тергов жараёнида қийноққа солингани ҳақида кўрсатма бермаган.

Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун қонунда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. С. Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш учун асослар етарли бўлмаган.