$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада юк машинаси йўловчи поездга бориб урилди. Ҳайдовчи вафот этган

Фарғонада юк машинаси йўловчи поездга бориб урилди. Ҳайдовчи вафот этган

13 октябрь куни соат 21:40 да Фарғона вилоятининг Бувайда ва Қўқон станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида юк машинаси йўловчи поездга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилди.

Маълумотларга кўра, «ГAЗ-53» русумли юк машинаси ҳайдовчиси темир йўл кесишмасида ҳаракатланишнинг амалдаги қоидаларини бузган. Натижада у ёпиқ тўсиқ (шлагбаум)ни четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, Тошкент — Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поезди билан тўқнашган. Автоҳалокат натижасида юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, локомотив ва йўловчи поездининг биринчи вагонига ҳам зарар етган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, зарар кўрганлар «Қўқон» локомотив депосига олиб борилган. Йўловчи поезд манзилигача бошқа электровоз орқали етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ҳамда бошқа тегишли идоралар томонидан содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto