$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ЁЗНИНГ ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАР ШТАТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА

IES10

Айни кунларда мамлакатимизда атмосфера ҳавосининг кескин кўтарилиб кетиши кузатилмоқда. Шундай аномал иқлимий шароитда электр жиҳозларида юз бериши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш бўйича “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилмоқда. 

Жумладан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида трансформаторларнинг қизиб кетишини олдини олиш учун тегишли барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, электроцех ходимлари томонидан трансформаторларнинг ишлаши жараёни устидан туну-кун давомида назорат олиб борилмоқда – совутиш тизимининг ишлаши доимий кузатувга олинган, бунда унинг мой сатхи даражаси ва температураси ва бошқа кўрсаткичлар текшириб борилмоқда. Кунлик маълумотлар “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти диспетчерлик мониторинг марказига тезкорлик билан етказиб берилмоқда. 

-Ишлардан кўзланган мақсад - трансформаторларнинг нормал иш ҳолатини таъминлашдир. Электр энергияси истеъмоли даражаси энг юқори бўлган вақтда электр симлари, кабеллари, қурилмалари, турли назорат-ўлчов асбоблари, станциянинг бошқа электр жиҳозларининг иш ҳолатини аниқлаш бўйича профилактик-техник кўриклар ўтказиш муҳим ҳисобланади, - дейди “Тўрақўрғон ИЭС” унитар корхонасининг электр жиҳозлари цехи бошлиғи Рамиль Абуталипов. – Уларнинг иш ҳолатини ўз вақтида ва сифатли равишда аниқлаш, совутиш тизимларидан оқилона фойдаланиш иссиқлик электр станциясининг электр қисмини беталофот эксплуатация қилишга имконият беради.