$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

IES5

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар жабҳада қўллаб – қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятида корхонада фаолият олиб бораётган ёшларнинг фикр – мулоҳазалари билан ўртоқлашиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. 

Станция бош директори, касаба ушмаси қўмитаси раиси, хавфсизлик ва тарғибот бўйича директор ҳамда ёшлар ўртасида ўтган учрашувда раҳбарлар дастлабки меҳнат фаолиятлари, касбий машаққатлари, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ёш ходимларга сўзлаб бердилар.

- Биз сизнинг ҳар бир таклифингиз, ҳар бир лойиҳангизни қўллаб-қувватлашга, уларни амалда татбиқ этишга, сизларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб беришга масъулмиз. Бизнинг асосий мақсадимиз мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга, янгиланиш ва мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёш энергетик кадрларни камолга етказиш, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишга тайёрлашдан иборат, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ бош директори Қаҳрамон Ғаниев.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда ёш ходимларнинг таклифлари ва янги лойиҳалари тўғрисидаги ахборотлар тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар бугунги кунда улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб, билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратларини ишга солишларини билдирдилар.